Қўнғиротда Ларгус ва КАМАЗ тўқнашди, 3 киши вафот этди

1 март куни соат 03:30 лар чамасида, Хоразм вилояти Урганч шаҳри П.Махмуд кўчаси 16-уйда яшовчи Ю.К ўзига тегишли “Лада Ларгус” русумли транспорт воситасини  Қўнғирот  тумани ҳудудидан ўтган А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеў» асфальт йўлининг 900-901 километри оралиғида бошкариб кетаётиб, ушбу асфальт йўлнинг чекасида тўхтаб турган, фуқаро П.Т.нинг бошқарувидаги “КАМАЗ” русумли давлат рақами 95В984GA бўлган автомашинасининг тиркамасининг орқа томонидан келиб урилган. Бу ҳақда КР ИИВ матбуот хизмати “KRuz.uz”га хабар берди.

Натижада, “Лада Ларгус” русумли транспорт воситасида бўлган йўловчи, Нукус тумани “Кердер” ОФЙда яшовчилар С.Б ва И.С, Қўнғирот тумани “Қўнғирот” ОФЙда яшовчи О.А.лар воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

P.S: Расмни воқеага боғлиги йўқ

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар