Кегейлида қизилмия экстракти ишлаб чиқарилади

Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманида жорий йилда қизилмия экстракти ишлаб чиқаришга мўлжалланган «Lanko Miya» Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси қурилади, деб хабар беради ЎзА, дея ёзмоқда "Daryo.uz"

Масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилган қўшма корхона асосан фармацевтика препаратларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Йилига 30 минг тонна қизилмияни қайта ишлаш орқали 1000—1500 тонна экстракт тайёрланиши кутилмоқда. Туман аҳолиси учун муҳим янгилик бўлган корхона жорий йилнинг 1 июлида иш бошлаши режалаштирилган.

«Ўтган йилнинг май ойида ташкил этилган корхонамизга коммуникация технологиялари ва асбоб-ускуналар келтирилди. Туманда жорий йилда 29 минг гектар ерга қизилмия экишни мўлжаллаганмиз. Корхонамиз ишга тушгандан кейин 200 янги иш ўрни яратилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 3 миллион 760 минг АҚШ долларини ташкил этади», — дейди «Lanko Miya» масъулияти чекланган жамияти директори Мурод Гайипов.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар