Чимбой туманида эр рашк туфайли ўз аёлини ўлдириб қўйди

Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида 13 март куни соат 09.30ларда Камсариқ ОФЙда яшовчи, муқаддам судланган, 1977 йилда туғилган Т.Абдуллаев уйида рашк оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи, 1978 йилда туғилган М.Нуримбетовани танасининг турли жойларига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада М.Нуримбетова воқеа жойида вафот этган. Т.Абдуллаев қўлга олинган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар