Нукусда 29 ёшли ўғри ушланди

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида 12 март куни соат 19.30ларда Г.Артикова кўчаси 32-уйда яшовчи, 1989 йилда туғилган Ж.Е Эски шаҳар МФЙ ҳудудида таниши, Хўжайли туманида яшовчи 1986 йилда туғилган Т.Шамшетовнинг қўлидан 300.000 сўм пули ва “Самсунг” мобиль телефонини тортиб олиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида Ж.Е ушланган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар