"Ёшлар Пресс клуби"нинг учинчи сессиясида журналистикадаги муаммолар муҳокама қилинди

Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида "Ёшлар Пресс клуби"нинг учинчи сессияси бўлиб ўтди. 

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпанияси директори Қаллибек Нағметов ва директор ўринбосари Назира Жаксимуратова, "Нукус ФМ" радиоси ва "Жаслар ТВ" телеканали директори Бахтбек Элманов, Қорақалпоғистон хабар агентлиги директори Эсимхан Қанаатов, Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги бўлим мудири Бахтияр Жиемуратов иштирок этиб, журналистлар ва блогерларнинг саволларига жавоб қайтаришди.

Сессияда маҳаллий журналистикадаги бир қатор муаммолар, уларнинг ечими бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек радиодаги айрим бошловчилар, фақат обуна ҳақида ўйлаб, ҳисобот учун ишлаётган газеталар танқид қилинди.

Эслатиб ўтамиз, "Ёшлар Пресс клуби" тез орада янгича талқинда ўтказилади.

Фурқат Юсупов
"Ёшлар Пресс клуби" модератори

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар