Шўмонойда ўқувчилар депутат билан учрашувда ёғингарчилик кунларида жисмоний тарбия дарслари ўтилмаётганини айтишди

Шуманай туман “Бекжап” ОФЙ аҳолиси Халқ депутатлари туман Кенгашига O‘zLiDePдан сайланган депутат Бекберген Қидирниязов билан учрашди. Учрашувда 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида спорт зали йўқлиги, бу эса ёғингарчилик кунларида жисмоний тарбия дарсларини ўтилмаслигига сабаб бўлаётгани таъкидлаб ўтилди. Бу ҳақда O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, мулоқот давомида Шуманай туман сув тармоқлари корхонасидан ҳудудга ичимлик суви тортиб келинганига қарамай, 4 та хўжалик сув тармоғига уланмай қолгани айтилди. Бундан ташқари, сайловчилар Кимё шахобчасига тортиб келинган ичимлик суви тармоғидан труба тортиш орқали сув олиб келишда амалий ёрдам сўради.

– Ўғлим анчадан буён буйрак хасталигидан азият чекади, – дейди Ережеп  Ҳалилаев. – Шифокорларнинг айтишича, уни тезда операция қилиш керак экан. Ўғлимни 2017 йилнинг декабрь ойида муддатли ҳарбий хизматга жўнатиш учун белгиланган 4 млн 218 минг сўмни тўлаганим сабабли, унинг операциясига пул топиб беролмаяпман. Ўзимиз сайлаган депут билан мулоқот ташкил этилаётганини эшитиб, катта умид билан бу ерга ошиқиб келдим. Депутатлар кўмаги билан ўғлимни даволатиб, уни яна ҳаётга қайтарсам армоним қолмасди.

Мулоқотда билдирилган барча мурожаатлар O‘zLiDeP депутати томонидан назоратга олинди ва мутасадди идораларга депутатлик сўрови юбориладиган бўлди.  

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар