1 апрелдан электр энергияси нархи ошади

1 апрелдан аҳоли учун электр энергияси нархи 2 фоизга ошади. «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти расмий сайтида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 913-сонли қарорига асосан 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб электр энергияси нархлари ошгани маълум қилинган, дея ёзмоқда "Kun.uz"

Аҳолига етказиб берилаётган 1 кВтс электр энергияси айни вақтда 204,3 сўм. Бу нарх 1 апрелдан кейин 228,6 сўм бўлади. Электр плиталари билан жиҳозланган турар-жойларда яшовчи аҳоли учун эса электр энергияси нархи 1 кВтс учун 102,15 сўмдан 114,3 сўмга ошади.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар