#Navruz2018 Элликқалъада Наврўз сайллари ўтказилмоқда (фото)

«Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!» шиори остида Элликқалъа тумани Тозабоғ овул фуқаролар йиғинида «Ассалом Наврўзи олам!» деб номланган байрам сайллари ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Байрам сайлларида миллий халқ ўйинлари қўчқор, хўроз уриштириш, варрак учириш, миллий кураш намойиш қилинди. Айниқса Тозабоғ ҳудудига хос фолклор санъатининг намуналари, ҳунармандлик кўргазмаларининг ташкил этилиши халқимизнинг миллий қадриятларимизга бўлган муҳаббатини ёрқин ифодасини кўрсатиб берди. Иқтидорли ва талъантли ўқувчилар томонидан Наврўз айёмига бағишланган байрам дастурлари барчада катта таъсурот қолдирди. Байрам сўнгида ғолиблар туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғаларига сазовор бўлдилар.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар