Қонликўлга аҳолига қулайлик яратиш учун 10 та "Damas" ва 2 та автобус келади

Қонликўл тумани марказига яқин ва олис аҳоли яшовчи яшаш пунктларида йўналишли автомобиль қатновининг йўлга қўйилиши, аҳолига қўлайлик яратиш мақсадида туманда фаолият юритаётган «Viking express trans» МЧЖ томонидан 10 та  «Дамас» русумли автомобиль ва 2 та автобус олиб келиниши кўзда тутилган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Шунингдек, «Жалгас авто транс» МЧЖ томонидан қурилиш ишлари якунланиши арафасида турган «Қонликўл Деҳқон бозори» худудида аҳолига қўлайликлар яратиш мақсадида йўловчилар кўтиш маскани қурилмоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар