Кеча ва бугун: Хўжайли туманида Президент борган мактаб қанчалик ўзгарди (фото)

16 март куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши Давлат мукофотларига номзодлар билан ишлаш бўлими мудири Бахтиёр Мамадалиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Хўжайли туманида ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар билан танишиб чиқишди.

Ташриф доирасида ишчи гуруҳ ўтган йили Президнетимиз Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган ва бугунги кунда маҳаллий аҳоли тилида "Президент мактаби" дея юритиладиган 6-сонли мактабга бориб, у ерда амалга оширилган ишлар билан танишиб чиқишди.

Ушбу мактаб ҳақида маълумот бериб ўтсак.

Хўжайли  тумани  ХТБ га карашли 6-сонли умумтаълим мактаби Б.Худайбергенов 85-жойда жойлашган.

Мактаб  1985 йили қуриб ишга туширилган, қуввати 1176 ўринли бўлган. 2012 йили капитал реконструкциядан чиққан.

Таъмирдан чиққан бўлсада мактабда ўқувчиларга синфдан ташқари тўгарак  машғулотларини ўтказиш учун шароитлар яратилмаган эди. Қиш кунлари  газ босимининг пастлиги ҳам ўрнатилган козонхоналарнинг сифатсизлиги туфайли мактабда иссиқлик  етарли эмас эди.

2017 йил январь ойида  Президентимиз Шавкат Мирзиёев мактабга ташриф  буюрдилар. Шунда мактаб шарт–шароитлари билан танишиб бир неча топшириқлар бергач  мактаб қайта таъмирланди.

Мактабни қайта таъмирлаш учун 2 млрд 946 млн. сўм ажратилди ва таъмирланди. Даргоҳ қайта кадастрдан ўтказилди, ҳозирги вақтда мактабнинг қуввати 900 ўқувчига мослаштирилган. Таъмирлангдан сўнг  барча шароитлар яратилиб, янги иссиқлик тизими ишга туширилди.

Мактабда ҳозирги вақтда  736 ўқувчи 30 синфда таълим-тарбия олмоқда.  Ўқув 2 сменада  ташкил этилган, қорақалпоқ ва ўзбек тилларида  ўқитилмоқда.

Кадрлар салоҳияти масалалари ҳам кўриб чиқилиб, тўлиқ малакали олий маълумотли кадрлар билан таъминланди. Мактабда жами 66 педагог ходим фаолият юритмокда, улардан 61 нафари олий маълумотли, қолган 5 нафари ўрта махсус маълумотли  педагоглар ҳисобланади.

Мактабда ўқитувчиларга ҳам ўқувчиларга мактаб формаси таъсис  этилган.

Фурқат Юсупов

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар