1 апрелдан табиий газ нархи ошади

1 апрелдан улгуржи истеъмолчилар учун етказиб берилаётган табиий газ нархи 1000 куб метр учун 289 740 сўм бўлади. Бу ҳақда KUN.UZ’га UZTRANSGAZ хабар берди.

Тарифлар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги «Ёнилғи-энергетика ресурсларини ўз вақтида таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қайта кўриб чиқилган. Қарорда 1 апрелдан электр энергиясини 12 фоизга ва табиий газни 10 фоизга ошириш кўзда тутилган эди.

Шу билан бирга, газ ҳисоблагичлари бўлганда аҳолига етказиб берилувчи газ - 10м3 учун 2 897,40 сўм бўлади.

Газ ҳисоблагичлари бўлмаганда аҳолига етказиб берилувчи газ:

Таом тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти - 10м3 учун 5 010,60 сўм;

Иситишга - 10м3 учун 2 323,70 сўм бўлади. 

Бундан ташқари, марказий иситиш таъминоти тизимига эга уйларга маиший газ плитаси учун етказиб берилувчи табиий газ нархи ҳар бир истиқомат қилувчидан 11,0 м3 учун ойига 5 511,65 сўм бўлади. Марказий иситиш таъминоти тизимига эга бўлмаган уйларда маиший газ плитаси учун газли сув иситгич бўлмаса - 15,0 м3 учун  7 515,90 сўм.

Марказий иссиқ сув таъминоти тизимига эга бўлмаган ёки иссиқ сув таъминоти вақти-вақти билан амалда бўлган уйларда газ сув иситгич учун - 16 м3.га 8 016,95 сўм.

Уйлар, квартираларни иситиш газ ускунаси туридан қатъи назар иситиш мавсумининг беш ойи давомида иситиш учун газдан фойдаланиш:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида – иситилаётган хонанинг ҳар 1 м3 учун - 1 м3 учун 6,0 м3.да -  1 394,20 сўм;

Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларда – хонанинг ҳар 1 м3 учун 5,76 м3.га - 1 338,45 сўм.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар