Нукусда Пластик ва қоғоз чиқиндиларни йиғиш омборхонасидаги жанжал келиб чиқди

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида 10 март куни соат 21.00ларда Чимбой кўчаси 125-уйда яшовчи, Нукус иссиқлик маркази ишчиси, 1979 йилда туғилган Н.Туякбаев, Тўрткўл гузари кўчасида жойлашган пластик ва қоғоз чиқиндиларни йиғиш омборхонасида, ўзаро жанжал оқибатида, Беруний туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган Н.Шаниязовнинг бошига пиёла билан уриб жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада Н.Шаниязов касалхонага ётқизилган. Н.Туякбаев ушланган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар