«Ёшлар Пресс клуби»да «Ёшлар фестивали» ва «Мард ўғлон» мукофоти муҳокама қилинди

17 март куни Нукус шаҳридаги Ёшлар Марказида «Ёшлар келажак бунёдкори» шиори остида ўтказиладиган «Ёшлар фестиваллари»ни ташкил этиш  бўйича олиб борилаётган ишлар ва «Мард ўғлон» мукофоти тўғрисида «Ёшлар Пресс клуби» нинг тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши Давлат мукофотларига номзодлар билан ишлаш бўлими мудири Бахтиёр Мамадалиев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Бибижан Аралбаева, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Шарапатдин Тажимуратов, Қорақалпоғистон Республикаси ўрта махсус касб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зулфия Даулетназарова ҳамда «Ёшлар фестиваллари»ни ўтказиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси  ташкилий қўмита таркиби аъзолари иштирок этишди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши мажлисининг 2018 йил 9 февралдаги 01-07/1-1593-сонли баёнига мувофиқ ташкил этилиши белгиланган «Ёшлар келажак бунёдкори» шиори остида «Ёшлар фестиваллари»ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги топшириғига мувофиқ 2018 йил  20-февраль куни 06-09/5-02/170-сонли баёни тасдиқланди. Мазкур баён билан фестивалларнинг Ташкилий қўмитаси ва фестивалларни ташкил этиш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида фестивал доирасида ўтказиладиган «Ёш қўшиқ ижрочилари», «Ёшлар чолғу ансамбллари ва оркестрлари» ва «Талабалар театр» студиялари тадбирларининг 1-босқичи жорий йилнинг 1-20 март кунлари ўтказилиши белгиланган бўлиб, тадбир бошидан бугунга қадар 5800 нафар ёшлардан аризалар қабул этилди. Бугинги кунга қадар 350 дан ортиқ таълим муассасаларида фестивалнинг 1-босқичлари якунланди.

2017 йилнинг 21 ноябр куни Ўзбекистон Президентининг «Мард ўғлон» давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисидаъги 3402-сонли қарори тасдиқланди. Шунингдек, жорий йил 16 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш бўйича» йиғилиш қарори асосида 2018 йил 20 январ куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарори тасдиқланди.

Мукофотнинг биринчи босқичи жорий йилнинг январ-феврал ойларида 1-босқич ташкил этилиб, маҳаллий Комиссияларда жами 217 та ҳужжатлар қабул қилинди.

Пресс клуб якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Фурқат Юсупов

«Ёлар пресс-клуби» модератори

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар