Кегейли туманида 29 корхонада 192 бўш иш ўринлари мавжуд

Халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашидаги O’zliDeP  депутатлик гуруҳи  аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда  O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда депутатлар туманда 2017 йилда давомида  аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар хусусида туман Бандликга кўмаклашиш маркази раҳбари ўринбосари  П.Қошқарбаевнинг ҳисоботини тинглади.

Ҳисоботда таъкидланишича, “Аҳолининг бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш” Дастурига мувофиқ туманда 2017 йилда 1910та  ишчи ўрин яратиш кўзда тутилган бўлиб, ҳисобот даврида 1919та иш ўрни яратилиб, режа 100,5 фоизга ортиғи билан бажарилган.

2017 йилда давомида Бандликга кўмаклашиш марказига иш сўраб 1041 фуқаро мурожаат қилган бўлса (хотин-қизлар сони  448), шундан  1022 фуқаро ишга жойлаштирилди (хотин-қизлар сони 439), яъни 98,2 фоизи доимий иш билан таъминланди, дейди П.Қошқарбаев. – Марказимизга тумандаги 122 корхона ва ташкилотларда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилиши белгиланган. Биз ўзимизда бор маълумотларни ўткан йилнинг май ойидан бошлаб, меҳнат.уз сайтига жойлаштириб бориш механимзмини  йўлга қўйганмиз. Ҳозирда 29 корхонада 192 бўш иш ўринлари мавжуд.

Туман ҳудудида 6та касб-ҳунар коллежи бўлиб, ўткан йил коллежни жами 880та ўқувчи томомлаган бўлса, шундан 819тасининг бандлиги таъминланиб, 52таси олий ўқув юртига кирган. Бугунги кунда 3 нафар битирувчи тижорат банкларининг 23,0. млн. сўм  кредити ҳисобидан ўз тадбиркорлигини йўлга қўйганлиги ва 42 тасининг айрим сабабларга кўра банлиги таъминланмаганлиги айтиб ўтилди.

Йиғилиш якунида иш-режага мувофиқ П.Қошқарбаевнинг ҳисобати бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар