#Navruz2018 Қораўзак туманида умумхалк Навруз байрами нишонланмоқда (фото)

Қораўзак туманидаги  «Алғабас» ОФЙ да «Навруз « сайли бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон миллий рассомлик ва дизайн институти проректори, санъатшунослик фанлари доктори, профессори Дилфуза Раҳматтуллаева, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тўлқин Эшбеков, Қорақалпоқ давлат университети доценти, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ҳодими, шоир Бахтияр Генжемуратов, Қораўзак тумани прокурори Саламат Даўлетмуратов, тумани хокимининг биринчи уринбосари Б.Ильясов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи М.Раметов, туман хокимининг ўринбосари М.Сайжанов, Маънавият ва маърифат марказининг Кораўзак тумани булинмаси раҳбари А.Сырымбетовлар сўзга чиқиб йиғилганларни байрам билан самимий қутлади.

Наврўз байрамига бағишлаб миллий таомлар кўргазмаси ва миллий уйинлар ташкиллаштирилиб ғолибларга совғалар тантанали равишда топширилди. Умумхалк Навруз байрами туман буйлаб кенг нишонланмоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар