Ички ишлар вазири ўз секторидаги кам таъминланган оилаларга Хива шаҳрига бепул саёҳат ташкил этиб берди

Қорақалпоғистон Республикаси учинчи сектор бошлиғи, яъни Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлигига бекитилган ҳудуддаги кам таъминланган оилаларга вазирлик томонидан Хоразм вилояти Хива шаҳрига бепул саёҳат ташкил этилди. 

Ички ишлар вазири А.Темирхановга Тахтакўпир, Қораўзак, Чимбой, Кегайли туманлари бекитилган. Ушбу туманлардаги кам таъминланган оилалардан йиғилган саёҳатчилар Хива шаҳри ва Ичон қалъадаги ёдгорликлар билан танишиб чиқишди.

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги томонидан саёҳат сўнгида файзли ўринларнинг бирида дастурхон ёзилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

 

Бўлимлар