Қорақалпоғистон санъат музейи ҳақида жаҳоннинг қайси журналлари мақола чиқарган?

Инглиз тилида чоп этиладиган "Ню Ёрк Таймс" (нусхаси 850 минг, якшанба кунги нусхаси 1,5 млн.), "Крисчен Саенс Монитор" (Нусхаси 180 мингдан ортиқ), "Гвардиан" (нусхаси 335 мингдан ортиқ) газеталари, халқаро "Таймс" (Ню-Ёркда, Амстердамда, Женевада, Буюк Британияда, Брюсселда, Миланда чиқарилади) ва ҳар ҳафта чиқадиган "Нюсуик" журналларида, француз тилидаги "Крест", "Либерсанон", "Фигаро", "Маршрут" газеталарида, "Гео" журналида, шунингдек, Голландия, Италия, Швеция ва бошқа бир қатор мамлакатларнинг нашрларида Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат музейи ҳақида мақолалар чоп этилган.
 

Бўлимлар