Тахтакўпирда Кобалт велосипедни уриб юбориши натижасида бир одам вафот этди

2017 йилнинг 24 декабр куни соат 19:10 лар атрофида Тахтакўпир туманидаги Қараой ОФЙда яшовчи фуқаро П.С ўз бошқарувидаги "COBALT" автомашинасида туман ҳудудидан ўтиб турган "Нукус-Чимбой-Тахтакўпир" асфалт йўли билан Қараой ОФЙ ҳудудидан туманга қараб  келаётганида, шу асфалт йўлнинг 108 километрига келганда йўлда ўзининг велосипедини бошқариб келаётган фуқаро Қ.А.ни автомашинаиснинг олдинги томони билан уриб юборади. Бу ҳақда "Тахтакўпир тани" нашри хабар бермоқда.

Натижада бу фуқаро олган тан жароҳати оқибатида шифохонага тушиб, ўша жойда вафот этди.

Шу тариқа, П.С содир этган ҳаракати учун қонун олдида жавоб беради.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар