Ўзбекистонда судьяларга ўқотар қурол берилади

Аввал хабар берганимиздек, Адлия вазирлигида судлар, суд жараёнлари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram’даги каналида маълум қилинди, дея ёзмоқда "Daryo.uz"

Йўриқномага асосан, судьяларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқотар қурол берилади.

Шунингдек, зарур ҳолларда тегишли суд раисининг қарорига биноан ички ишлар органи судья ва унинг оиласи учун қуролли соқчилар ажратади.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар