Берунийда велосипед ва телевизор ўғирлаган жиноятчи ушланди

2018 йил 4 февраль куни соат 16:00 ларда номаълум шахс Беруний тумани Тиббиёт бирлашмасининг 1 қаватида жойлашган даҳлиз бўйида турган Беруний туманида яшовчи К.Ж.га тегишли “Аист” русумли велосипедини яширин равишда талон-торож қилган ҳолати бўйича Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ўтказилган терговга қадар текшируви мобайнида мазкур жиноятни Беруний туманида яшовчи К.С содир қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан ташқари, терговга қадар текширув мобайнида К.С 2018 йил 5 февраль куни соат 18:00 ларда Беруний тумани С.Шерозий кўчаси 28-уйда яшовчи М.Д.нинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, у ердан фуқаро Р.К.га тегишли бўлган “Тошиба” русумли телевизорини яширин равишда талон-торож қилганлиги аниқланиб, фуқаро Ж.М. ва К.Ю.га тегишли буюмлар ашёвий далил тариқасида олинган. 
 
Мазкур ҳолатлар юзасидан Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси  3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар