Маҳаллий ҳамжамиятлар Қорақалпоғистонда ландшафт даражасида мослашув чора-тадбирларини амалга оширишга жалб қилинади

Бирлашган миллатлар ташкилотининг тараққиёт Дастури томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати билан ҳамкорликда ва иқлим ўзгариши ҳақидаги БМТ доиравий конвенциясининг молиявий кўмагида Қорақалпоғистон Республикасида иқлим ўзгаришларининг салбий асоратларини камайтириш ва олдини олишга мўлжалланган «Ўзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш» лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу ҳақда БМТ Тараққиёт дастури «Дарё»га маълум қилди.

Фото: БМТ Тараққиёт дастури

2018 йилнинг 12–16 март кунлари мазкур лойиҳа доирасида Қорақалпоғистоннинг Қанликўл, Мўйноқ, Тахтакўпир, Чимбой ва Кегейли туманларида «Ландшафт даражасида мослашув чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича маҳаллий ҳокимият органлари ва маҳаллий ҳамжамиятларни ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш» мавзусида семинарлар ўтказилди.

Фото: БМТ Тараққиёт дастури

Сўнгги йилларда иқлим омили Қорақалпоғистоннинг яйловларида сезиларли ўзгаришларга сабаб бўлди, бу эса чорва томонидан истеъмол қилишга ярамайдиган ўсимликлар сонининг кўпайиши, ўтлоқлар ҳолатининг ёмонлашуви ва деградациясига олиб келди. Мана шундай жараёнларнинг кўлами ва шиддати маҳаллий ҳамжамиятларни ўз вақтида муносабат билдириши ва яйловлар деградациясини даф қилиш, уларнинг унумдорлигини тиклаш учун жалб қилиш заруратини тақозо этмоқда. Семинарнинг биринчи кунида қайд этилганидек, маҳаллий ҳамжамиятларни яйловлар, ўрмонлар ва ўтлоқларни бошқаришдаги роли, тегишли амалиётлар ҳақидаги билимларини ошириш зарур, уларни қўллаш эса табиий ресурслардан янада самарали фойдаланиш, ҳамда уларни сақлашга кўмак беради.

Меъёрий-ҳуқуқий база ва мамлакатдаги иқтисодий вазиятни мунтазам равишда такомиллаштириб борилиши маҳаллий аҳолини яйловларни бошқаришга жалб қилиш, мазкур ҳудуддаги шароитларга мослаштирилган илмий асосланган ёндашувларни қўллаш учун янги имкониятларни яратади. Бундай тажриба Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида қўлланилди, у билан семинар иштирокчилари таништирилди.

Тадбирни ўтказиш мобайнида иштирокчилар яйловларни кооператив бошқаришнинг қонуний асослари, маҳаллий ҳамжамиятларни яйловларни бошқариш жараёнига жалб қилиш бўйича тажриба ва энг яхши амалиётлар билан танишди, ҳамда яйловларни кооператив бошқариш концепциясини амалда бажариш масалалари кўриб чиқилди.

Семинар ишида қишлоқ фуқаролар йиғинлари, туман ҳокимиятлари, ташкилот ва корхоналар вакиллари, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари, журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон ва жаҳон янгиликлари билан Telegram орқали танишинг!

Бўлимлар