Тошкентдан Нукусга борадиган поездларининг ҳаракатланиш вақти 2 соатга қисқаради

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 мартдаги “Бухоро-Мискин темирйўл линиясини қуриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра бунёд этилган мазкур янги темир йўл линиясининг умумий узунлиги 355 км.ни ташкил этади.  деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.

Унинг 335 километрида янги пўлат излар ётқизилган бўлса, 20 км масофадаги темир йўл тубдан таъмирланди. Қурилиш-монтаж жараёнлари Бухоро туманидан Мискин бекатигача бўлган оралиқда, бир вақтнинг ўзида ҳар икки томонда олиб борилди. Мазкур йўналишда 121 та сунъий иншоот, 12 та кўприк ва 6 та йўл ўтказгич қуриб битказилди. Лойиҳа доирасида 21, 2 млн кубометр ҳажмдаги тупроқ ишлари амалга оширилди. Шу билан бирга ушбу йўналишда 5 та станция (Янгиобод, Тузтепа, Учачиқ, Сузакдор, Даутепа) ва шунча раъезд ( Машак, Азанир, Алабуга, Жакасай, Акчука) ҳам барпо этилди.
    
2017 йил  1 декабридан бошлаб, мазкур темир йўл линияси орқали юк поездлари қатнови йўлга қўйилган эди.

2018 йилнинг 20 мартидан бошлаб Тошкент — Ургенч ва Тошкент —Нукус — Қўнғирот йуналишидаги йўловчи поездлар янги қурилган Бухоро — Мискин темир йўл линияси орқали ҳаракатланиши бошланди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунга қадар Тошкент — Ургенч поезди 1027, Тошукент-Нукус-Қўнғирот поезди 1327 километр йўл босиб “Навоий — Учқудуқ — Мискин” магистрали орқали ҳаракатланаётган бўлса, ушбу лойиҳанинг қуриб битказилиши билан поездлар қатнови қарийиб 100 км.га қисқарди. Табиийки бу йўл учун кетадиган вақтни, ёнилғини ва бошқа харажатларни тежашга замин яратади.

Энг муҳими Тошкент шаҳридан Урганч, Хива, Нукус шаҳарларига борадиган ҳамда мазкур шаҳарлардан Тошкент шаҳрига келадиган йўловчи поездларининг ҳаракатланиш вақти қарийиб 2 соатга қисқаради. Тошкент —Саратов, Тошкент — Волгоград, Алмати — Нукус, Андижон — Ургенч, Нукус — Ургенч — Термез поездларининг ҳам ушбу янги линия орқали қатнови йўлга қўйилади. Албатта, бу юртимизда туризимни ривожлантириш, сайёҳлар оқимининг янада ошишига замин яратади. 

Мазкур темир йўлнинг иккинчи босқичида электрлаштириш ишлари амалга оширилиб, бу йўналиш орқали электропоездлар ҳамда юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” замонавий поездлар қатнови ҳам амалга оширилиши кўзда тутилган.

Наврўз умумхалқ байрами арафасида Бухоро — Мискин янги темир йўл линияси орқали йўловчи поездлар ҳаракати бошлангани, юртдошларимиз ҳамда диёримизга ташриф буюраётган сайёҳларга жуда катта совға бўлди.
Бухоро — Мискин янги темир йўл линиясида йўловчи поездлар ҳаракати бошланди.

Фото: Ҳасан Пайдоев "Халқ сўзи"

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 мартдаги “Бухоро-Мискин темирйўл линиясини қуриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра бунёд этилган мазкур янги темир йўл линиясининг умумий узунлиги 355 км.ни ташкил этади. 

Унинг 335 километрида янги пўлат излар ётқизилган бўлса, 20 км масофадаги темир йўл тубдан таъмирланди. Қурилиш-монтаж жараёнлари Бухоро туманидан Мискин бекатигача бўлган оралиқда, бир вақтнинг ўзида ҳар икки томонда олиб борилди. Мазкур йўналишда 121 та сунъий иншоот, 12 та кўприк ва 6 та йўл ўтказгич қуриб битказилди. Лойиҳа доирасида 21, 2 млн кубометр ҳажмдаги тупроқ ишлари амалга оширилди. Шу билан бирга ушбу йўналишда 5 та станция (Янгиобод, Тузтепа, Учачиқ, Сузакдор, Даутепа) ва шунча раъезд ( Машак, Азанир, Алабуга, Жакасай, Акчука) ҳам барпо этилди.

Фото: Ҳасан Пайдоев "Халқ сўзи"

2017 йил  1 декабридан бошлаб, мазкур темир йўл линияси орқали юк поездлари қатнови йўлга қўйилган эди.

2018 йилнинг 20 мартидан бошлаб Тошкент — Ургенч ва Тошкент —Нукус — Қўнғирот йуналишидаги йўловчи поездлар янги қурилган Бухоро — Мискин темир йўл линияси орқали ҳаракатланиши бошланди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунга қадар Тошкент — Ургенч поезди 1027, Тошукент-Нукус-Қўнғирот поезди 1327 километр йўл босиб “Навоий — Учқудуқ — Мискин” магистрали орқали ҳаракатланаётган бўлса, ушбу лойиҳанинг қуриб битказилиши билан поездлар қатнови қарийиб 100 км.га қисқарди. Табиийки бу йўл учун кетадиган вақтни, ёнилғини ва бошқа харажатларни тежашга замин яратади.

Энг муҳими Тошкент шаҳридан Урганч, Хива, Нукус шаҳарларига борадиган ҳамда мазкур шаҳарлардан Тошкент шаҳрига келадиган йўловчи поездларининг ҳаракатланиш вақти қарийиб 2 соатга қисқаради. Тошкент —Саратов, Тошкент — Волгоград, Алмати — Нукус, Андижон — Ургенч, Нукус — Ургенч — Термез поездларининг ҳам ушбу янги линия орқали қатнови йўлга қўйилади. Албатта, бу юртимизда туризимни ривожлантириш, сайёҳлар оқимининг янада ошишига замин яратади. 

Мазкур темир йўлнинг иккинчи босқичида электрлаштириш ишлари амалга оширилиб, бу йўналиш орқали электропоездлар ҳамда юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” замонавий поездлар қатнови ҳам амалга оширилиши кўзда тутилган.

Наврўз умумхалқ байрами арафасида Бухоро — Мискин янги темир йўл линияси орқали йўловчи поездлар ҳаракати бошлангани, юртдошларимиз ҳамда диёримизга ташриф буюраётган сайёҳларга жуда катта совға бўлди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар