#Navruz2018 Қонликўлда Наврўз байрами нишонланди (фото)

Жорий йилнинг 19 март куни Қонликўл тумани марказий майдончасида умумхалқ Наврўз байрами сайли билан кўргазмали театрлаштирилган  байрам тамошалари кўтарингки рухта ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Байрам тамошаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашидан бириктирилган вакил, Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси бошлиғи Ш.Оспанов, Қонликўл тумани ҳокими М.Қосназаровларнинг туман халқига байрам табриги билан бошланди ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Жасорат» медаль эгаси Н.Даўлетбаев байрамга бағишланган шеърини ўқиб берди.

Байрам тамошаларида туман маданият бўлими ходимларининг байрамга бағишланган театрлашган байрам тамошаси миллий қўшиқ ва рақслари тақдим этилди.

Шунинг билан бирга, байрамда, Қорақалпоғистон маданият вазирлигидан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, туркманстонга хизмат кўрсатган артист М.Сапаева, Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган артисти Г.Мунтиева ҳамда Б.Жуматаев, эстрада хонандалари Б.Ҳамидуллаев, С.Қосекеевларнинг чиқишлари билан давом этди.

Бундан ташқари, Наврўз сайли давомида, туман аҳолисига дастурий таоми бўлган сумалаклар тарқатилди, қазонларда миллий таомлар тайёрланиб, байрам дастурхони ёзилди.

Миллий кийимлар билан таомлар кўргазмалари, арқон тартишув ҳамда отлар мусобоқаси билан миллий ўйинларда мусобоқалар ташкиллаштирилиб, ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.

Туман худудларида «хар кунимиз Наврўз бўлсин» мавзусида байрам тамошалари давом этмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар