#Navruz2018 Тўрткўлдаги Наврўз байрамига Ёдгор Саъдиев ва Муҳаммадали Абдуқундузов келишди

Тўрткўл тумани марказий ўйингоҳида Наврўз байрами шодиёналари кенг нишонланди.

Ёш ижодкорлар шеърлари, спортчилар чиқишлари, таниқли хофизлар қўшиқлари, моҳир дизайнерлар саънати ила гулларга буркалган ўйингоҳга узоқ ва яқиндан келган туманимиз аҳолиси юзида баҳорий, байрамона кайфият акс этиб турарди. 

Қолаверса, шундай улуғ байрамда туманимиз аҳолисини табриклаш учун Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Садиев, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари ҳалқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ҳодими, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Сададдин Сапаевлар иштирок этишлари тадбир безаги бўлиб хизмат қилди. 

Қўшни вилоятлар ва туманлардан келган меҳмонлар ҳам ушбу байрам қувончига шерик бўлдилар.  Наврўз байрами сайллари туманимиз бўйлаб давом этмоқда.   

 

Бўлимлар