Муратбай Низанов Нукусда ижарада турган пайтларини эслади

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, "Бердақ" номидаги давлат мукофоти лауреати, "Дўстлик" ордени эгаси, "Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси" Муратбай Низанов "Нокис ҳақийқати" газетасига берган интервюсида оилали бўлганидан кейин турмушдаги дастлабки қийинчиликлари ҳақида айтиб ўтди.

"1982 йили ёш оила, икки фарзандимиз билан Нукусга кўчиб келдик. Нукус менга "Ҳа, келдингми" демади. Мендан бошқа бошпанасиз юрган шоирлар ҳам анча эди. Шу қатори, биз ҳам ижарада турдик. Уйнинг ижара тўлови, ўзимизнинг кундалик ҳаражатлар учун кундуз ишда, кечқурун эса асар ёзиш билан тинимсиз шуғулландим. Ҳафтасига тўрт интермедия (ҳикояларни ҳисобга олмаганда) ёзиб, радио ва телевидениэга берар эдим. Миниатюраларим у ерда доимий тарзда қабул қилиб турилди. Бироқ, ҳеч бир асаримни кун кўришим учун номигагина ёзмадим. Шу йиллари миниатюраларим вақти келиб комедия, драма ва киносценарийларга йўл бошлаб берди.

Ижарада юриб Нукуснинг у чеккасидан бу чеккасигача кўчиб чиқдим. Кейин қандай муваффақиятларга эришган бўлсам, шу қийинчиликларни ортга қайтмай енгим ўтишим ва ўзимнинг олдинга интилишининг натижаси деб биламан".

Бўлимлар