Амударёлик икки эркак Тўрткўлда 3 бош қўйларини ўғирлаб кетишди

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида 11 мартга ўтар кечаси номаълум шахслар Б.Абдурахмоновнинг ҳовлисидаги қўйхонасидан 3 бош қўйларини ўғирлаб кетганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни  Амударё тумани “Қипчоқ” ОФЙда яшовчи, 1986 йилда туғилган З.Кенжабоев ва шу ОФЙда яшовчи, 1988 йилда туғилган Б.Ваисовлар содир этганликлари аниқланиб қўлга олинганлар.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар