Тўрткўл туманида Пахта-2018 ҳосили учун чигит экиш ишлари бошланди

Тўрткўл тумани “Ўзбекистон” овулида Пахта-2018 ҳосили учун чигит экиш ишлари бошланди

Тўрткўл тумани деҳқонлари Қорақалпоғистон Республикасида биринчилардан бўлиб тупроққа уруғ қадади. Шу муносабат билан туманнинг “Ўзбекистон” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Нуробод” фермер хўжалиги даласида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. 

Тадбирда туман ҳокими сектор раҳбарлари қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, фермерларга хизмат кўрсатувчи корхоналар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этган тадбирда экиш мавсумини тўғри ташкил этиш, техникадан унумли фойдаланиш, мавсумни тез ва сифатли якунлаш борасида фикр алмашилди.  

“Нуробод” фермер хўжалиги аъзолари жорий йилда 51 гектар майдонга “Султон” навли чигит экиб, гектаридан 23 центнердан ҳосил олишни режалаштирган. Бунинг учун қишки шўр ювиш ишлари сифатли бажарилиб, даланинг тупроқ шароитига қараб чигит экишга киришилди. 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар