Саламат Иниятов: - Қозоғистонга кетиб қайтолмай юрган иккита ёшни уйига қайтаришга эришдик

 

“Сайёр-интервю” лойиҳасининг навбатдаги манзили Қорақалпоғистоннинг энг чекка ҳудуди бўлган Мўйноқ тумани бўлди. Биз Ёшлар иттифоқи Мўйноқ тумани кенгаши раиси Саламат Иниятов билан хорижда юрган Мўйноқ ёшлари ҳақида суҳбатлашдик.

-   2018 йил феврал ойида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Мўйноқ тумани кенгаши томонидан “Дўслиқ” МФЙда уюшмаган ёшларнинг муаммолари ўрганилиши натижасида бир қанча ёшларимиз хорижда ишлаб юрганлиги маълум бўлди. “Дўслиқ” МФЙда яшовчи 1990 йилда туғилган Ўразбаев Талғат  1988 йили туғилган  Икрамов Ринатнинг 2017 йил март ойида иш излаб Қозағистон Республикасига чиқиб кетганлар ҳамда иш берувчи фирибгарлар томонидан  фуқоролик паспорти олиб қўйилганлиги аниқланди. .

 

  Ҳозирги кунда бу муаммо Ёшлар иттифоқи Мўйноқ тумани кенгаши томонидан ўрганилиб чиқилди ва “Дослиқ” МФЙда яшовчи Уразбаев Талғат ва Икрамов Ринат ўз яшаш манзилига қайтишига амалий ёрдам кўрсатилди. Улар ҳозир уйларига эсон-омон қайтиб келишди.

Шуҳрат Саидаҳмадов суҳбатлашди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар