«Турон» ҚВЗ янги мавсуми очилишига бағишланган фестивалда қатнашди

«Истиқлол» санъат саройида Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган «Қувноқлар ва зукколар» кўрик-танловининг янги мавсуми очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фестивальда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг «Шоввозлар», Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг «Дув-дув гап», Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг «Болалар», Тошкент молия институтининг «Молиячи», Тошкент давлат аграр университетининг «Янги юлдузлар», Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг «Илҳом», Нукус давлат педагогика институтининг «Турон», Андижон қишлоқ хўжалиги институтининг «Оғалар», Гулистон давлат университетининг «Божалар», Жиззах давлат педагогика институтининг «Жиззахлик жиянлар» жамоалари қатнашди.

– Бу фестивалда илк бора иштирок этдик. «Истиқлол» санъат саройида минглаб томошабинга истеъдодимизни намойиш этиш ҳаяжонли бўлди. Лекин синовдан муваффақиятли ўтдик, энди танловнинг финал босқичларида иштирок этамиз, – дейди Нукус давлат педагогика институти талабаси Низомидин Туремуратов.

Фото манбаси: Daryo.uz

Бўлимлар