Арепбай Алланиязов 20 йил ўтса ҳам деб нима демоқчи? (Премьера)

Қорақалпоқ эстрадасининг ёрқин вакилларидан бири ҳисобланадиган Арепбай Алланиязов ўзининг янги қўшиғи ва унга ишланган клипни тақдим этди.

"20 жил ўтседе" деб номланган қўшиқ клипида Озодбек Назарбеков, Алишер Файз, Зиёда, Шохруххон каби юлдузларнинг клиплари орқали мухлисларга яхши таниш бўлган актриса Шодиёра Омонова суратга тушган.

Видеокетмакетлик клипмейкер Аббос Абдуллаев томонидан суратга олинган. 

Арепбай Алланиязов бу сафар клипни Тошкент шаҳрида олган. Охирги пайтларда хонанда қачон Нукусда клип суратга олдирганини ўзи ҳам эсдан чиқариб юборган бўлса керак.

Қуйида Арепбай Алланиязовнинг "20 йил ўтседе" қўшиғига суратга олинган клипни томоша қилишингиз мумкин.

 



Умуман олганда клипни ўртача дейиш мумкин. Қизларнинг орқасидан юриб қўшиқ айтадиган даврлар ортда қолдиёв бизнингча. Хўш клип борасида сиз қандай фикрдасиз?

Бўлимлар