Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионига туман ҳокимининг шахсан ўзи уйига бориб совға берди

Жиззаҳ шаҳрида ўтказилаётган спортнинг енгил атлетика тури бўйича 2005-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида Элликқалъа туманининг 17-сонли умумтаълим мактаби 6-синф ўқувчиси Султанбаев Фаррух 1000 метрга югуриш бўйича 3 мин 12 мс рекорд натижа кўрсатиб,  600 метрга югуриш бўйича 1 мин 35 с 57 мс натижа кўрсатиб 2 йўналиш бўйича Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги.

Шу сабабдан туман ҳокими С.Авезов шахсан ўзи Фаррухбекнинг уйига бориб, ғалабаси билан табриклади ва велосипед совға қилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар