Қўнғиротда 25 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистонга бўлган ташрифида жорий йилни Қорақалпоғистон ҳудудида мактабгача таълим муассасаси йили деб эълон қилиниши муносабати билан Қўнғирот туманидаги “Қорақалпоғистон” шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида янги уй боқчаси “Остров Мечты” нодавлат таълим муассасаси очилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Унга Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таьлим вазири Ж.Уснатдинова, туман ҳокими Ш.Темирбаев, туман прокурори И.Арзиев, туман солиқ инспецсияси бошлиғи М.Матрасулиев, туман мактабгача таълим муассасаси раиси Т.Абдижамиловалар иштирок этишди.

“Остров Мечты” нодавлат таълим муассасаси бошлиғи Якупова Дилорам “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Қўнгирот филиали томонидан 300 млн сўмлик кредит олиб, 25 ўринли хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар