Қўнғиротлик мотоциклчилар “МОТОКРОСС” бўйича Ўзбекистон биринчилигида ғолиб бўлишди

Жорий йилнинг 23-25-март кунлари Навоий вилоятида спортнинг “MOTOKROSS” спорт тури бўйича Ўзбекистон биринчилигининг II-босқич мусобақаси бўлиб ўтди, дея туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

 Мусобақага Ўзбекистон Мудофасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қўнғирот тумани ўқув спорт техника клуби “MOTOKROSS” тўгарак аъзоларидан 1 мураббий ва 13 спортчи қатнашиб,  ёшлар командаси Ўзбекистон биричилигининг II-босқич мусобақасида фахрли I ўринни эгаллаб, якка тартибда ёшлар командаси аъзоси Шарабаев Николай 350см3 ҳажмдаги мотоцикллар тоифасидан фахрли II ўринни, Сапарбаев Жасурбек 65см3 хажмдаги мотоцикллар тоифасидан фахрли II ўринни, Узақбаев Ислам 125см3 хажмдаги мотоцикллар тоифасидан фахрли II ўринни эгаллаб ўзларига билдирилган ишончни оқлади.

Бўлимлар