Абат Данияровнинг Беруний туманига ташрифи кутилмаган совғаларга бой бўлди

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси А.Данияровнинг Беруний туманига ташрифи кутилмаган совғаларга бой бўлди. «Армия ва Ёшлар» фестивали бутун Беруний ёшларини чинакамига руҳлантирди.  2018 йил 27-март куни Мустақиллик ОФЙда жойлашган Беруний Агросаноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, 21131 Шимолий-Ғарбий округи ҳамда Туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилган бу фестивалда 1000дан зиёд ёшлар қатнашди, дея ёзмоқда makan.uz.

Фестивал доирасида ҳарбийлар томонидан кўргазмали чиқишлар, ёшлар акциялари ва ҳонандалар иштирокида гала-концерт дастурилари намойиш қилинди.

Берунийлик ёшлар ҳарбий-техника ва қурол-аслаҳа намуналари ҳамда ҳарбий таъминотга оид кўргазмалар билан танишар эканлар улардаги миллий армиямизга бўлган қизиқишини четдан кузата туриб пайқаш қийин эмасди. «Биз киноларда кўрган қуролларни ниҳоят қўлларимизда ушлаяпмиз лекин, рости қуролларнинг оғирлигини ҳис қила олмаганмиз. Бугун шундай ажойиб кун бўлишини кутмагандим, ҳақиқий қуролни қўлимга ушлашни эса айтмасам ҳам бўлади…» дейди, фестивал қатнашувчиси 12-мактаб ўқувчиси Нуруллаев Муҳаммад.

Жаҳоннинг Энг қудратли армияси рейтингида 113та давлатлар ичида  48-ўринни эгаллаган Ўзбекистон миллий армияси ҳар биримизни фаҳр ва ифтиҳор туйғусини туюшга чорлайди. Аминманки, бу каби фестиваллар ёшларда ватанпарварлик ҳиссини уйғотишда муҳим омил бўла олади.

Абатбай Данияровнинг Беруний туманига ташрифи кутилмаган совғаларга бой бўлди

Бўлимлар