«Хуш кайфият». Чимбойда қизиқчи ва сўз усталари Республика танлови бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 27-март куни Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани Маданият ва аҳоли дам олиш марказида  2 тадбир: Ҳаваскор халқ театрлари, драма жамоалари ва қўғирчоқ театрларининг Республика фестивали ҳамда 1-апрель  Жақсымбай Бекмуратов, Шамурат Ўтемуратовларнинг ёрқин  ҳотирасига бағишлаб  «Хуш кайфият» номли қизиқчи ҳамда сўз усталари Республика танлови бўлиб ўтди. Унда  Республиканинг барча шаҳар ва туманларидаги ҳаваскор халқ театрлари, қўғирчоқ театрлари жамоалари, қизиқчилар иштирок этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.​ 

 

      Танловга Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри бош режиссёри М.Бегимов, Қорақалпоқ давлат  ёш томошабинлар театри актрисаси А.Наўрызова, Нукус маданият ва санъат колледжи ўқитувчиси Л.Ақымбетова ва комик актёр ва режиссёр П.Бекмуратов, вазирликнинг халқ ижодиёти ва бадиий ҳаваскорликни ривожлантириш сектори бош мутахассиси  Ж.Илаўатдиновалар ҳакамлик қилдилар.

      Ҳакамлар ҳайъати аъзолари қарорига мувофиқ,  

Юқори даражада қатнашгани учун  «Фаҳрий ёрлиқ» билан Қораўзак тумани,

Юқори даражада қатнашгани учун  «Фаҳрий ёрлиқ» билан Қонликўл тумани,

3-ўрин билан   Тўрткўл тумани халқ театр жамоаси,

2-ўрин билан   Тахтакўпир тумани ҳалқ театр жамоаси,

1-ўрин билан Чимбой тумани ҳалқ театр жамоаси тақдирландилар.

 

1-апрель  Жақсымбай Бекмуратов, Шамурат Ўтемуратовларнинг ёрқин  хотирасига бағишлаб  «Хуш кайфият» номли     қизиқчи ҳамда сўз усталари Республика танловида эса қуйидаги натижалар қайд этилди:

 

Юқори даражада қатнашгани учун  «Фаҳрий ёрлиқ  » билан Шўмонай тумани,

Юқори даражада қатнашгани учун  «Фаҳрий ёрлиқ  » билан Кегейли тумани,

3-ўринни     Хўжайли тумани,

2-ўринни   Чимбой тумани,

1-ўринни  Тахтакўпир тумани  эгаллади ва қимматбаҳо совғалар ва димломлар билан тақдирланди. 

 

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар