Қорақалпоғистонда 10 та метеорологик станция ва иккита гидрологик нуқталарни модернизация қилинди

2018 йил 28 мартда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Қорақалпоғистоннинг шимолий ҳудудларидаги фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш» мавзуида матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда "Daryo.uz" хабар бермоқда.

Журналистлар билан учрашув БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ва БМТ Доиравий конвенциясининг Мослашув (Адаптацион) жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган «Ўзбекистоннинг қурғоқчил туманларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш» қўшма лойиҳасини амалга ошириш доирасида ташкил этилди.

Мутахассислар баҳосига кўра, Ўзбекистон ҳудудида ҳароратнинг ўсиш тезлиги глобал тезликдан икки маротаба ошиқдир. Иқлимнинг салбий оқибатларига таъсирчанлиги бўйича Қорақалпоғистон ҳудуди етакчи ўринни эгаллайди.

Бугунги кунда Қорақалпоғистонда 10 та метеорологик станция ва иккита гидрологик нуқталарни модернизация қилиш бўйича ишлаб олиб борилди, у ерда гидрометеорологик ахборотни автоматик равишда йиғиш ва узатиш учун ускуналар ўрнатилди. Мониторинг воситасида олинадиган маълумотлар иқлим ўзгаришига мослашув бўйича чора-тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш учун асос бўлади. Ишлаб чиқаришни об-ҳаво ва иқлим омилларига боғлиқлиги қанча паст бўлса, уни иқлимга бардошлилиги даражаси шунча юқори бўлади, бу эса мавжуд бўлган ер ва сув ресурсларидан рационал фойдаланиш туфайли юзага келади.

Тадбир давомида иштирокчилар эътиборига лойиҳа доирасида тайёрланган видеоматериаллар ҳавола этилди.

Шунингдек Ўзгидромет раҳбари ўз маърузасида агро ва сувни тежовчи технологияларни қўллашнинг умумий концепцияси ва уни Қорақалпоғистондаги пилот туманларда амалда қўлланганлиги ҳақида сўзлаб берди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар