Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Беруний туманига ташриф буюрди (фото)

 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабига ташриф буюрди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмти хабар бермоқда.

Вазир ушбу мактабнинг ҳар бир синфида ижод билан шуғулланаётган ўқувчиларнинг дарсларида иштирок этиб,  тинглаб, улар билан сухбат олиб борди.

Ташриф чоғида, вазир шу туманнинг фольклор жамоалари билан яқиндан танишиб, маҳоратли ижросини тинглади, уларнинг санъати ҳар томонлама ривожланишида фольклор жамоаси раҳбари ва туман бўлим бошлиғига топшириқлар берилди. 

Бўлимлар