Элликқалъада Ёшлар иттифоқи кафиллигида 19 ёшли йигит суд залидан озод қилинди

Элликқалъа тумани Қилчиноқ овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1999 йил 26 январь куни туғилган Рузимов Сарвар Юсуфбой ўғли 2017 йил 1 декабрь куни Матиз русумли автомашинасида харакатланиниш жараёнида Дамас русумли автомашинаси билан йўл-транспорт ходисасини содир килган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича суд қилиниб, Суд процесси 2018 йил март ойида 1 маротаба ўрганиб чиқилиб, Суднинг навбатдаги процесси 28 март куни Жиноят ишлари бўйича Беруний тумани судида бўлиб ўтди.
Ёшлар иттифоқи кафиллигида 19 ёшли йигит суд залидан озод қилинди
Суд залида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши фуқаро Рузимов Сарвар Юсуфбой ўғлини ўз кафиллигига олди ва у суд залидан озод қилинди.
Ёшлар иттифоқи кафиллигида 19 ёшли йигит суд залидан озод қилинди
Фуқаро С.Рузимов билан доимий бирга ишлаш, уни назорат қилиш ҳамда оилавий аҳволидан хабар олиб туриш мақсадида ёшлар вакили сифатида ёшлар етакчисини бириктириш хамда фуқарони ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, профилактик назорат қилиб бориш, оиласидаги ижтимоий-маънавий мухитни ўрганиш ва доимий равишда кўмаклашиб бориш максадида индивидуал дастур ишлаб чикилди.
Ёшлар иттифоқи кафиллигида 19 ёшли йигит суд залидан озод қилинди
Ушбу дастур орқали Президентимиз томонидан олиб борилган ислоҳотлар натижасида яратиб берилаётган имтиёз ва имкониятларни тушуниб етиш ва уни қадрига етишга хамда уни доимий назоратга олиб туриш, меҳнат фаолиятини давом қилдириш, давлатнинг ривожланишига ўз хиссасини қўшишга йўналтирилган ишлар йўлга қўйилади.
Ёшлар иттифоқи кафиллигида 19 ёшли йигит суд залидан озод қилинди

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар