Чимбойда истеъмолчига янги сотиб олган кўйлаги алмаштириб берилди

Чимбой тумани “Кенгес” ОФЙда яшовчи Муратбекова Гулмира деҳқон бозорининг кийим кечак бўлимидан Парахат исмли якка тадбиркорга тегишли дўкондан 110 000 сўмга кўйлак харид қилди. Аммо уни истеъмолчига уйига олиб боргач, ўзига мақул келмай қолади. Натижада фуқаро кўйлакни алмаштириб беришни сўраб, сотувчига ўша куннинг ўзида мурожаат қилса, сотилган нарсалар алмаштирилмайди қабилида жавоб олади.

Бундан норози фуқаро Чимбой туман истеъмолилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Унинг аризаси жамият ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, истеъмолчининг кўйлаги алмаштириб берилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар