Қорақалпоғистонлик футболчи қизлар биринчи ўринни эгаллашди

Нукусда қизлар ўртасида футбол бўйича “Яшил майдон маликалари” спорт мусобақасининг минтақавий босқичи бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ёшларни спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида спортнинг оммавийлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

"Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!" шиори остида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур спорт мусобақаси ҳам қизлар футболини кенг тарғиб этиш, ёш авлоднинг жисмонан бақувват ва соғлом камолга етишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. 

Мусобақада Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси футбол жамоалари ўзаро баҳслашди. Қорақалпоғистонлик футболчи қизлар биринчи ўринни эгаллаб, Навоий шаҳрида ўтказиладиган финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. 

 

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА

Бўлимлар