Беруний туманида барпо этилаётган "Обод қишлоқ"ларда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган эзгу мақсад самарасида барча вилоятлар қатори Қорақалпоғистон Республикасида ҳам “Обод қишлоқ”лар барпо этилаётгани қишлоқ аҳолиси фаровонлиги ва турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Бу борада олиб боилаётган ишларни бир гина Беруний туманидаги «Пахтачи» қишлоғи, «Хоразм» МФЙ, ва «Палваш» МФЙ мисолида келтири ўтмоқчимиз.

Пахтачи – Беруний туманининг енг чеккасида жойлащган қишлоқ бўлиб, қишлоқда 223 хонадон мавжуд.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, туманнинг чекка ҳудуди ҳисобланган ушбу қишлоқнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари йиғилиб қолган. Қишлоқ кўчаларида фуқароларнинг ўзбошимчалиги билан турли кўринишдаги, ҳеч қандай талаб ва нормаларга жавоб бермайдиган ноқонуний қурилмалар қурилган. Ички йўллар аҳволи ачинарли аҳволга келиб қолган. 

Бугун эса бу қишлоқда Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган секторлар самарали фаолият юритмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган ишга барча бирдек қатношмоқда. Қишлоқни ободонлаштириш мақсадида ҳудуддаги                   66 хонадоннинг турар жойларининг томлари ва фасадлари, 157 хонадоннинг эса фасадлари таъмирлани бўяш ишлари олиб борилмоқда, ноқонуний қурилмалари бузилмоқда. Шунингдек 4,7 км автомобил ва ички йўлларга қум ва шағал ётқизиш, 1,5 км йўлларни таъмирлаш, 26-сон мактаб ва 56 сон мактабгача таълим муассасасининг биноларида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бизларни қишлоғимиздаги кўп йилладан бери йиғлиб қолган ижтимоий-иқтисодий муаммолар доимо қийнаб келарди, Мана Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган ушбу хайрли лойиҳага айнан биз яшаётган қишлоқ тушганидан мамнун бўлдик. Бир нешта миллат вакиллари бир оиладек тинч-тотув истиқомат қилаётган қишлоғимиз аҳолиси ташкилотчилардан миннатдор – дейди қишлоқда истиқомат қиладиган, ҳашар ишларига қатнашаётган нуронийлардан бири.

Бундай хайрли ишлар «Хоразм» МФЙ ҳудудидаги Кат кўчасида ҳам давом этмоқда. Бу қўчада 9 кўп қаватли турар жойлар бўлиб ўларда  152 хонадон мавжуд. Ушбу турар жойларнинг ҳам томлари, фасад қисмлари тамирланмоқда, ноқонуний қурилмалар бузилмоқда. Кўп қабатли турор жойларга кириш эшиклари, подездлари қайта таъмирланиб, элеъектр лампалари ўрнатилмоқда.  Болалар майдончаси курилмоқда. Пиёдалар йўлларига бетон қопламаларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Тунги ёртқич лампалари ва автомобил турор жойлари қурилмоқда.

Туманнинг «Палваш» МФЙ ҳудудида эса 52-сон мактабнинг биносини ва ушбу мактабга келадиган 1,5 км км йўлларни тамирлаш ишлари тугатилди. 700 метр пиёдалар йўли қуриб битказилиб ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Маҳалла аҳли, айниқса ёшлар ушбу хайрли ҳашар ишларида қўл қовуштириб қараб туришгани йўқ. Бу хайрли тадбирларда аҳоли ташаббус кўрсатиб, тоза-озода яшашни аввало оилада шакллантириш кераклигига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Фермер хўжаликлари ҳам навбати билан ободонлаштириш ва қурилиш ишларида меҳнат қилаётган меҳнаткашларни иссиқ овқат билан таъминлаб туришибди.

Хуллас тумандаги “Обод қишлоқ” дастури доирасида олиб борилаётган ишларни кузатар экансиз, бунда халқимизнинг ҳашар, меҳр-оқибатлилик каби улуғ қадриятлари ўзининг амалий ифодасини топганлигига гувоҳ бўласиз.

Ушбу масканларни обод қилиш учун бошланган эзгу ишлар ниҳоясига етгач, албатта яна бир бор ушбу қишлоқларда бўлиб, бажарилган ишларнинг самарасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар