500 ходим ишлайдиган “Amudaryotex” хорижий корхонасига 150 нафар ёшлар саёҳат уюштиришди

2 апрел куни Ёшлар иттифоқи Амударё тумани Кенгаши ташаббуси билан ёшларни тадбиркорликка қизиқтириш мақсадида  МЧЖ “AMUDARYOTEX” хорижий корхонасига 150 нафар ёшлар саёҳат уюштиришди.

Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “AMUDARYOTEX” хорижий корхонасида пахта толасини қайта ишлаш орқали ип-калава ишлаб чиқаришни ташкил қилиш биринчи Президентимизнинг 2010 йил 15 декабрдаги 1442-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 15 апрелдаги 03/1-998-сонли йиғилиш баёнига асосан ташкил қилинди ва 2014 йил август ойида ишга туширилди.

Корхонада бугунги кунда 500 нафар ишчи хизматчилар фаолият олиб бормоқда. Шундан 320 тасини хотин-қизлар ва 90 тадан ортиғини касб-хунар коллежи битирувчилари ташкил қилади.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг, яъни ип-калаванинг 60 фоиздан ортиғини экспортга жўнатишга мўлжалланган.

Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларимизнинг асосий  қисми Россия, Туркия, Хитой давлатларига экспорт қилинмоқда.

Корхонада ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини янада ошириш мақсадида жорий йил якунига қадар умумий лойиҳа қиймати 2,8 млн долларлик модернизация ишларини олиб бориб, компак ва пневматик ип-калава ишлаб чиқаришни, бунинг натижасида 40 та қўшимча иш ўринлари яратиш ва экспорт ҳажмини 15-20 фоизга оширишни режалаштирилган.

Эътиборли жиҳати ишчи ходимларни ишга олиб келиб кетиш учун иккита ватобус йўлга қўйилган ва уларга 3 маҳал бепул овқат берилади.

Экскурсия давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Фурқат Юсупов. Амударё туманидан махсус

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар