Тўрткўлда саккиз йил илгари амалга оширилган тўлов “ўз хисоб рақами”ни топди

Тўрткўл тумани Анхорли МФЙ 6 бўлим 61 хонадонда яшовчи Қ.Султонов 8 йил илгари яъни 2010 йилда электр учун 113.000 сўм тўловни амалга оширган. Аммо шу  кунгача унинг хисоб рақамига мазкур пуллар туширилмаган. Бундан норози фуқаро Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерециясининг “ишонч телефони”га мурожаат қилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси “Матбуот ва ахборот ” сектори хабар бермоқда.

Унинг аризаси Тўрткўл тумани истеъмолилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, фуқаронинг 113.000 сўм пули Қ.Султановнинг 0142028 хисоб рақамига ўтказиб берилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар