Факт: Қорақалпоғистонда 3 ой ичида 16 та янги боғча очилди

Президентимиз ташаббуси билан 2018 йил Қорақалпоғистон Республикасида "Мактабгача таълим йили" деб белгиланган эди.

Бу йил Республикада 179 та мактабгача таълим муассаси очилиши режалаштирилган. Биргина Нукус шаҳрининг ўзида 30 болалар боғчасини янгидан ташкиллаштириш бўйича дастур тасдиқланган. Шу кунга қадар 16 та янги боғча очилди.

179 та боғчанинг 102 таси янгидан қуриладиган бинода, 51 таси мавжуд бинода ва 26 таси уй боғчаси сифатида ташкиллаштирилади. 

Очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Хамраев иштирок этди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар