Мурад Назаров ва Ўзбекистондаги яна 7 та машҳур тадбиркор Нукусга маҳорат дарсларини ўтказиш учун келмоқда

9 апрел куни Қорақалпоғистон Республикасида муваффақиятга эришган ва тажрибали тадбиркорлар иштирокида ёшлар учун "Муваффақиятга эришиш сирлари" мавзусида маҳорат дарслари ташкил этилади.

Маҳорат дарслари Хикмат Абдураҳманов (Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси раиси), Хасан Мамасаидов ("DEKOS" корхонаси асосчиси), Хусан Мамасаидов ("Deli" корхонаси асосчиси), Мурад Назаров ("Murad Buildings" асосчиси), Акмал Пайзиев ("MY taxi" асосчиси), Ботир Арифжанов ("Paynet, LeBazar" асосчиси), Анвар Ирчаев ("Orient Capital Management" раҳбари) томонидан олиб борилиши режалаштирилмоқда.

Маҳорат дарслари Нукус шаҳрининг қайси жойларда ўтказилиши ҳақида кейинроқ батафсил маълумот бериб ўтамиз.

Бўлимлар