"200 сўм майда пул йўқ, ҳайдовчилар қайтимига гугурт берса ёқмайди". Энди йўналишли таксиларнинг нархи 1000 сўмга кўтарилиши мумкин

Яқинда "Еркин Қарақалпақстан" газетасида "Жамоат транспортларидаги муваффақиятлар ва муаммолар" номли мақола чоп этилди. Мақолада журналист йўналишли таксиларда йўл ҳақи 800 сўм бўлишига қарамай, йўловчилар 1000 сўм берганда 200 сўм қайтим бериш муаммо бўлаётганини ёзди ва бу саволга мутахассис Аллаберген Бердиевнинг жавоби келтириб ўтилган.

"Ҳозир бу муаммо бизни анча қийнамоқда. Қайтим беришга топилмайди. Банклар орқали ечишга уриниб кўрдик, улар ҳам таъминлаб бера олишмади. Одамлар ҳам кўпинча бизга "қайтим бермайди ёки ўрнига гугурт беради", деб арз қилишади.
 
Ҳайдовчиларга ҳам осон эмас. Майда пул йўқ. Бермаса жанжал чиқади, шу боисдан ҳам гугурт берганлар топилади. Умуман олганда, масалани шундай қолдириб бўлмайди. Шу боис яқинда йўналишли таксиларнинг баҳосини 1000 сўмга кўтариш бўйича таклиф бердик. Ҳозир масала ўрганиб чиқилмоқда. Шундай қилмасак, майда пул топиб бериш қийин. Халқимиз бизларни ҳам тушуниши керак. 2014 йилдан буён шаҳарлараро йўл ҳақини кўтармадик. Бўлмаса ёқилғи ва бошқа нарсаларнинг баҳоси бир неча марта кўтарилди. Йўл ҳақи 1000 сўмга кўтарилса, қайтим бериш масаласи ҳам ечилган бўлар эди", дейди мутахассис.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар