Қорақалпоғисонлик яна бир каратэчи Ўзбекистон Чемпионати совриндори бўлди

Тошкент шаҳрида спортнинг каратэ WKF тури бўйича ўсмир ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати учун мусобақалар ўтказилди. Чемпионат мусобақаларида туман спорт мактабида каратэ бўйича шуғулланаётган спортчи ёшлар ҳамда уларнинг мураббийлари Илдор Эримметов ва Адҳам Иброҳимовлар иштирок этдилар, дея ёзмоқда, "Amunews.uz" сайти.

Вилоятлардан келган спортчи ёшларни мағлуб қилишга эришган туман спортчиларидан Отабек Отажонов 14 ёшдаги ўсмирлар ўртасида фахрли 2-ўринни эгаллади.

Спортнинг каратэ WKF тури бўйича ўтказилган мусобақада иштирок этган ёш спортчи Отабек Отажонов Ўзбекистон Чемпионати совриндори бўлди ҳамда диплом ва кумуш медаль билан тақдирланди.

Бўлимлар