Амударё тумани ҳокимининг икки ўринбосари тайинланди

Амударё тумани ҳокимлигида халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 44-сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.

Сессияда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаисининг иккита фармойиши - “Анвар Юлдашевни Амударё тумани ҳокимининг ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги ва “Pашид Салаевни Амударё тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги фармойиши депутатлар томонидан тасдиқланди.

Кун тартибидаги барча масалалар бўйича фикр ва мулоҳазалар инобатга олиниб, туман кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди. Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар