Кегейлида ўтган меҳнат ярмаркасида 15 нафар фуқаро тадбиркорлик субъектларига ишга жойлашди

O‘zLiDeP Кегейли туман Кенгаши туман ҳокимлиги ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Кегейли хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида бўш иш ўринлар ярмаркасини ташкил этди. Меҳнат ярмаркасига муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келган йигитлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ва хотин-қизлар жалб қилинди.

Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида аҳоли бандлигини, айниқса, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигитларни иш билан таъминлаш, коллеж битирувчиларининг ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашишига кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

– Ярмаркада 26 та корхона ва ташкилот 183 та бўш иш ўрни билан қатнашди, – дейди O‘zLiDeP туман Кенгаши аппарат раҳбари Б.Искендеров. – Ярмарка давомида мутасаддилар томонидан иштирокчиларга бўш иш ўринлари, меҳнат қонунчилиги ҳақида кенгроқ маълумотлар берилди. Иш берувчилар билан бўлган суҳбат натижасида 15 нафар фуқаро тадбиркорлик субъектларига ишга жойлашган бўлса, 73 нафар иштирокчига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Таъкидлаш керак, ярмарка доирасида тадбиркор ва ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар