Қорақалпоғистонда экологияга зарар келтиргани учун 11 нафар лавозимли шахс жаримага тортилди

Экологияга зарар келтирган шахслар жаримага тортилади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси қуйидагича ахборот беради.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг “Чиқиндиларни назорат қилиш инспекцияси" томонидан 2018 йил 1 чорак давомида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаган ва экологик маданиятга амал қилмаган жами 150 нафар фуқаро 31,0 млн сўмдан зиёд жаримага тортилиб, шундан 111 та жарима, яъни 20 млн 106 минг сўми ўндирилди. Қолган 39 та, яъни, 9 млн 940 минг сўм жариманинг ўрдириш муддатлари бор. Шундан 11 нафар лавозимли шахс 3 млн 961 минг сўм миқдоридаги жаримага тортилди.

Эслатма: Саноат, ижтимоиий чиқиндилар ва бошқа чиқиндиларни ташиш, жойлаштириш, утилазация қилиш, кўмиш, ташиш вақтида табиятни муҳофаза қилиш юзасидан қонун талабларини бузган пуқоралар энг кам меҳнат  ҳақининг  бир борабаридан уч борабаригача, лавозимли шахслар эса энг кам меҳнат  ҳақининг уч борабаридан беш борабаригача жаримага тортилади.

Маъмурий чора қўлланилгандан сўнг қонун бузиш 1 йил давомида такрорланса пуқораларга энг кам меҳнат  ҳақининг  уч борабаридан беш борабаригача, лавозимли шахсларга эса ҳақининг  беш борабаридан ўн борабаригача жарийма қўлланилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар